Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
МЎЪТА ҒАЗОТИ
Арабистон ярим ороли ташқарисидаги подшоларнинг жавоблари натижаси шу бўлдики, элчилар даъватни етказишдан қайтиб келишгач, Расулуллоҳ с.а.в. Арабистон ярим ороли ташқарисида жиҳод қилиш учун қўшин тайёрладилар ва Рум билан Форснинг хабарларини кузата бошладилар. Румнинг чегаралари Ислом давлати чегаралари билан туташ эди. Шунинг учун унинг хабарлари узлуксиз келиб турарди. Расулуллоҳ с.а.в. Исломий даъват Арабистон ярим оролидан ташқарига чиққан заҳоти тез суръат билан жуда кенг тарқалади ва Шом ўлкалари бу даъват учун биринчи дарча бўлади, деб билардилар. Кисронинг Ямандаги ҳокими Ислом давлатига бўйсуниши билан Расулуллоҳ с.а.в. Яман томондан хотиржам бўлгач, Шом ўлкаларига кофирлар билан урушишга қўшин юбориш ҳақида ўйлай бошладилар. Ҳижратнинг саккизинчи йили Жумодил-Увло ойида, яъни «Қазо умраси»дан бир неча ой кейин мусулмонларнинг сара аскарларидан уч мингтасини тайёрладилар ва уларга Зайд ибн Ҳорисани лашкарбоши қилиб тайёрлаб, дедилар: «Агар Зайд ҳалок бўлса, Жаъфар ибн Абу Толиб, Жаъфар ҳалок бўлса, Абдуллоҳ ибн Равоҳа лашкарбоши бўлади». Қўшин йўлга чиқди. Холид ибн Валид ҳам унинг сафида эди. У Ҳудайбия сулҳидан кейин Исломга кирган эди. Расулуллоҳ с.а.в. аскарлар билан Мадина ташқарисигача бирга чиқдилар ва уларга аёлларни, гўдакларни, болаларни ва кўзи ожизларни ўлдирмасликни, уйларни бузмасликни, дарахтларни кесмасликни тайинладилар. Расулуллоҳ с.а.в. ва бирга чиққанлар қўшинни: «Оллоҳ сизлар билан бўлсин, сизларни ҳимоя қилсин ва бизга сизларни соғ-омон қайтарсин», деб дуо қилишди. Қўшин Шомга қараб кетди. Қўшин амирлари уруш яшин тезлигида бўлиши ҳамда Шом аҳлига - Расулуллоҳ с.а.в.нинг ғазотларидаги одатларига кўра - уларни ғафлатда қолдириб ҳужум қилиш режасини ишлаб чиқишди. Шундай қилинса тезда ғалаба қозониб қайтадилар. Мана шу режа билан йўлда давом этдилар. Лекин Маон деган жойга етишганда уларга Молик ибн Зофила араб қабилаларидан мусулмонларга қарши юз минг аскар жамлаб тургани ва Ҳирақл ҳам юз минг аскар билан келгани ҳақидаги хабарни келтирди. Бу хабар мусулмонларни даҳшатга солди ва кўп сонли бу қўшин ҳамда бундай катта куч олдида нима қилиш ҳақида фикр қилишиб, Маонда икки кун туриб қолишди. Уларнинг раъйи Расулуллоҳ с.а.в.га мактуб йўллаб, душманнинг сонини хабар қилиш эди. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. ё одамлар билан уларга мадад юборадилар ёки бирор ишга буюрадилар. Лекин Абдуллоҳ ибн Равоҳа уларга: «Эй қавм, ҳозир ёқтирмаётган нарсаларингиз сизлар қасд қилиб, излаб чиққан шаҳодат-ку! Биз одамларга қарши сон, куч ва кўпликка қараб урушмаймиз. Биз уларга қарши Оллоҳ Таоло бизни азизу мукаррам қилган мана шу
74-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|